Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2018, Тошкент вақти: 00:23

Ханти-Мансидаги автоҳалокатда 10 одам нобуд бўлди


ХантИ-Мансидаги авто=алокатлардан бири.

Россиянинг Ханти-Манси мухтор окуругида юз берган автоҳалокат оқибатида 10 одам, жумладан, 4 нафар бола ҳалок бўлди. Ҳалок бўлган болалардан бири ҳали 1 ёшга ҳам тўлмаган.

“Интерфакс” агентлигининг полицияга таяниб хабар беришича, фожеа Ханти-Манси - Няган йўналишидаги йўлда юз берган.

Расмий хабарда айтилишича, қарама-қарши йўналишда кетаётган Mazda 6 ва Renault Duster автомашиналари тўқнашиб кетган. Тўқнашувга ҳайдовчилардан бири бошқарувни қўлдан чиқариб юборгани сабаб бўлгани таҳмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG