Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 02:32

АҚШ Фаластинга бериладиган молиявий ёрдам қисқартирилишини билдирди


Фаластинда АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишига норозилик билдирилган намойшлардан бири.

Фаластин ҳукумати президент Трампнинг АҚШ Фаластинга бериладиган молиявий кўмакни қисқартириш ёки тўхтатиш тўғрисидаги сўзларини “шантаж” сифатида баҳолади.

“Қуддус ва унинг муқадас замини олтинга ҳам, кумушга ҳам сотилмайди”, деб билдирди Фаластин маъмурияти 3 январь куни тарқатган ўз баёнотида.

Қўшма Штатлар Фаластин мухториятига БМТ лойиҳалари доирасида йилига 300 миллион доллардан молиявий кўмак кўрсатиб келади. Президент Трамп Фаластин Исроил билан тинчлик музокараларига қайтамайдиган бўлса, бу ёрдам қисқартирилиши ёки тўхтатилишини айтган эди.

Трампнинг бу баёнотини шарҳлаган АҚШнинг БМТЬдаги вакили Никки Хейли 3 январь куни:

-Мен президент Фаластин музокараларга қайтмагунига қадар қўшимча ёрдам кўрсатмаслик ёки ёрдамни тўхтатиш ҳақида гапирди, деб ҳисоблайман.БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2017 йилнинг 21 декабрида қабул қилинган АҚШнинг Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олиши ноқонуний экани тўғрисидаги резолюция вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бермайди. Биз Исроил-Фаластин тинчлик жараёнини бошлашга ҳаракат қилаяпмиз, -деб айтди.

Дональд Трамп 6 декабрда Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олганидан сўнг Фаластин Вашингтонни Исроил билан олиб борилаётган тинчлик музокараларида воситачи сифатида тан олишдан бош тортган.

XS
SM
MD
LG