Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 15:53

АҚШ Эронга нисбатан санкциялар жорий этиши мумкин


Эрон- намойишга кетаётган одамлар.

АҚШ ҳукумати Эрондаги ҳукуматга қарши намойишларда инсон ҳуқуқлари бузилгани муносабати билан Теҳронга нисбатан санкциялар жорий этиш масаласини ўрганмоқда.

Бу ҳақда AFP исми айтилмаган юқори лавозимли Вашингтон расмийсига таянган ҳолда 3 январь куни хабар берди.

28 декабрдан бери Эронда ўтаётган ҳукуматга қарши норозилик намойишларида шу кунгача камида 22 одам ҳалок бўлди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп намойишларни ва унда инсон ҳуқуқлари бузилиши масаласини диққат билан кузатиб бораётганини билдирган эди.Теҳрон АҚШни намойишчиларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаб, президент Трампга норозилик билдирган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Хизер Науэр Эрондаги намойишлар ҳақида ҳукумат позициясини билдирар экан:

-Биз Эрон халқига нима қилиш кераклигини ўргатиш ниятида эмасмиз. Лекин Эрон халқи тинч намойишга чиқишни ихтиёр этган бўлса, унга бу ишни амалга ошириш учун имконият берилиши лозим, - деб айтди.

XS
SM
MD
LG