Линклар

Шошилинч хабар
21 июн 2018, Тошкент вақти: 21:01

Uz домен ҳудудига 2017 йилда 700га яқин хакерлик ҳужуми уюштирилди


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда 2017 йилда ҳакерлар томонидан uz домен ҳудуди 669 маротаба ҳужумга учради. Бу 2016 йилга солиштирганда 2,5 баробарга кўпдир. 2016 йилда uz домен ҳудудидаги 285 сайтга ҳужум қилинган эди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот хавфсизлиги таъминлаш маркази ҳисоботига таянган ҳолда 3 январь куни Sputnik нашри хабар берди.

Маълумотда айтилишича, Ахборот хавфсизлиги таъминлаш маркази 592 ҳолатда хакерлар ҳужуми оқибатларини бартараф этишга эриша олган.

Ахборот хавфсизлиги маркази 2016 йилдаги ҳисоботида хакерлик ҳужумлари ўзбек сайтларининг ахборот хавфсизлиги жуда паст даражада эканини кўрсатганини таъкидлаган эди.

Марказнинг билдиришича, 2017 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, uz домен ҳудудида 35 мингта фаол домен рўйхатга олинган.

XS
SM
MD
LG