Линклар

21 январ 2018, Тошкент вақти: 13:57

Ўзбекистонда 2018 йил 1 апрелидан 1 кило суюлтирилган газ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўмдан, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўмдан, қолган ҳудудларда 500 сўмдан сотилади.

2018 йил 1 августдан бошлаб эса барча вилоятларда суюлтирилган газнинг бир килоси аҳолига 800 сўмдан етказиб берилади.

Бугунги кунда 1 кило суюлтирилган газ нархи 372 сўмни ташкил қилади.

Kun.uz нашрининг хабар қилишича, бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 1033-қарори 2017 йил 29 декабрда қабул қилинган.

“Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги «Валюта бозорини либераллаштириш шароитларида иқтисодиётнинг базавий соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3253 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган”, дейилади хабарда.

Аввалроқ 2018 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектлари учун 1 куб.м табиий газ нархи 1000 сўм этиб белгилангани хабар қилинган эди.

2017 йилнинг 15 июлидан эътиборан истеъмолчи ташкилотлар учун 1 куб.м табиий газ нархи 263,4 сўм эди. Шу тариқа, нархлар табиий газ учун қарийб 4 баравар ошмоқда.

XS
SM
MD
LG