Линклар

Шошилинч хабар
30 март 2024, Тошкент вақти: 04:29

Эронда қотилликда айбдор деб топилган 18 яшар йигит дорга осилди


Эрондан олинган хабарларга кўра, 16 яшар пайтида 6 яшар қизчани аввал зўрлаб, кейин ўлдирган 18 яшар йигит дорга осилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмийлари ва Amnesty International Эрон ҳукуматини олий жазони қўлламасликка чақирган эди.

Маҳаллий матбуотнинг Теҳрон вилояти бош ҳаками Ғуломҳусейн Исмоилийга таяниб хабар беришича, Амирҳусейн Пуржаъфар 4 январь тонгида дорга осилган.

Амирҳусейн Пуржаъфар 2016 йил сентябрида 6 яшар афғон қизчасини зўрлаш ва ўлдиришда айбдор деб топилиб, ўлимга ҳукм этилганди.

Пуржаъфарга чиқарилган ҳукм ўтган октябрь ойида ижро этилиши керак эди, аммо халқаро босимлар туфайли кечиктирилган эди.

Эрон жинсий тажовуз, қотиллик ва наркотиклар контрабандаси каби жиноятларни содир этганларга нисбатан ўлим жазосини қўллайди.

XS
SM
MD
LG