Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 02:38

Қибрайдаги памперс заводи ёнғин туфайли вайрон бўлди


Ўзбекистондаги ёнғинлардан бири.

Тошкент вилояти Қибрай тумани Байтқўрғон қишлоғидаги памперс ишлаб чиқариш заводида 4 январь куни катта ёнғин юз берди.

Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг билдиришича, ёнғинда 700 квадрат метр майдон ёниб кетган, бунинг оқибатида эса завод деярли вайрон бўлган.

Маълумотда айтилишича, эрталаб 6:27да бошланган ёнғин 7:33да ўчирилган ва соат 9ларга бориб бутунлай бартараф этилган.

Ёнғинни ўчиришга 14та ўт ўчириш бригадаси жалб этилган. Ёнғин вақтида одамлар жабрланмагани айтилмоқда. Ҳозирча ёнғинга нима сабаб бўлгани маълум эмас.Бу йўналишда текширув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG