Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 14:43

АҚШ Эрондаги норозиларни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда


Эрондаги намойиш пайтида олинган сурат.

Қўшма Штатлар халқаро агентликлар Теҳрон кўчаларида хавфсизлик кучларининг кучли назорати ўрнатилгани ортидан ҳукуматга қарши норозилик намойишлари босилгани тўғрисида хабар бераётганига қарамай, Эрондаги намойишчиларни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

АҚШ Давлат департаменти 4 январда намойшларда одамлар ҳалок бўлганини кескин қоралади ва норозилар ҳуқуқларини бузган Теҳрон расмийлари, ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ва бошқа масъулларга санкциялар жорий этишини билдирди.

АҚШ ташаббуси билан 5 январь куни Эрон масаласида БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади. Россия бу йиғилиш ўтказилишига қарши чиқмоқда.

Эроннинг қочқинликдаги валиаҳд шаҳзодаси Ризо Паҳлавий Вашингтонда Reuters агентлигига берган суҳбатида Эрон халқини қўллаб-қувватлашини айтди.

-Менинг таҳлилимча, оғир иқтисодий вазият одамлар ғазабига сабаб бўди. Намойишлар шундан бошланди. Тартибсизликларнинг асосий айбдори мамлакатни нотўғри бошқараётган ва халқ ташвишидан узоқда бўлган ҳукуматдир, -деб айтди.

Эронда 28 декабрда бошланган аксилҳукумат намойишларида камида 22 одам ҳалок бўлгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG