Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2018, Тошкент вақти: 15:42

Кобулдаги худкуш ҳужумда камида 11 киши ҳалок бўлди


Кобул кўчаларини назорат қилаётган полициячилар.

Афғонистон расмийлари полициячилар Кобулда махсус амалиёт ўткизаётган пайтда худкуш ўзини портлатиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлгани ва 25 киши яраланганини билдирди.

Бироқ AFP ўз манбаларига таянган ҳолда 4 январь куни содир этилган ҳужумда камида 20 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар тарқатди.

Маълумотларда айтилишича, ҳалок бўлган ва яраланганларнинг асосий қисми полиция ходимларидир.

Кобул полициясига кўра, наркотиклар ноқонуний савдосига қарши ўтказилаётган махсус амалиёт пайтида худкуш полициячилар олдига келиб ўзини портлатиб юборган.

Мазкур ҳужумни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олгани тўғрисида ўзининг “Амак” ахборот агентлиги орқали эълон қилди. Бироқ маълумотда бу иш “Ислом давлати” гуруҳи томонидан амалга оширилганига оид ҳеч қандай далил-исботлар келтирилмади.

XS
SM
MD
LG