Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2018, Тошкент вақти: 00:08

Тошкент аэропортида божхоначилар сони 111 кишига кўпайтирилди


Тошкент аэропортида божхона кўригидан ўтиш учун узундан-узоқ навбатлар кузатилади.

Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар сони 111 нафарга кўпаяди. Бу борадаги қарорни президент Шавкат Мирзиёев имзолагани тўғрисида 4 январь куни Kun.uz хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, “Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида йўловчиларга кўрсатилувчи божхона хизматлари сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор божхона жараёнларидан ўтиш вақтини қисқартириш мақсадида қабул қилинди.

Ҳужжатда бу орқали “халқаро туризмни янада ривожлантириш, йўловчиларга замонавий талаблар ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ кўрсатилувчи хизматлар сифатини тубдан яхшилаш” назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG