Линклар

Шошилинч хабар
19 декабр 2018, Тошкент вақти: 16:55

Президент Мирзиёев бугун Тошкент вилоятида


Озодлик архивидан.

Президент Мирзиёев 5 январь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманига борди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматига таяниб, ЎзАнинг хабар қилишича, Мирзиёев Зангиота туманидаги “Highway Logistics” марказида ташкил қилинган божхона бўлими, мавжуд техникалар, транспорт қатнови ва маҳсулотларни ортиш ҳамда етказиш тизими билан танишиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлашда замонавий технологияларни қўллаш бўйича зарур кўрсатмалар берган.

Бу каби логистика марказларини ҳар бир вилоятда ташкил қилиш керак, деган Шавкат Мирзиёев.

"Шу ерда Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини ошириш, 2018-2019 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш, чорвачилик, иссиқхона хўжалигини ташкил этиш дастурлари тақдимоти бўлиб ўтди. Президент лойиҳаларни янада такомиллаштириш бўйича мутассаддиларга тегишли топшириқлар берди", дейилган хабарда.

XS
SM
MD
LG