Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2018, Тошкент вақти: 21:37

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқаролар соғлиғини сақлаш қўмитаси тузилди


Олий Мажлис қуйи палатасининг 4 январь куни бўлиб ўтган жорий йилдаги илк мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасини тузиш тўғрисида қарори қабул қилинди ҳамда янги қўмитанинг таркиби сайланди.

Бу ҳақда хабар қилган Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизматига кўра, “янги тузиладиган қўмита аҳолини ўйлантираётган масалалар юзасидан бевосита ҳудудларда фаолият юритиб, ҳақиқий депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширган ҳолда тиббиётни аҳолига яқинлаштириш борасида аниқ таклифлар тайёрлайди”.

XS
SM
MD
LG