Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:59

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Эрондаги вазиятни муҳокама қилади


БМТ Хавфсизлик Кенгаши жума куни фавқулотда мажлис ўтказиб, Эрондаги вазиятни муҳокама қилади. Мажлис АҚШ ташаббуси билан ўтказилмоқда. Москва бу таклифга қарши чиқди.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Вашингтоннинг чақириғини "зарарли ва беқарорлаштирувчи", деб атади. Унинг сўзларига қараганда, Эронда юз бераётган ҳодисалар мазкур мамлакатнинг “ички иши” ҳисобланади.

Куни кеча Эрон расмийлари БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик кенгашига мактуб билан мурожаат қилиб, Қўшма Штатларни халқаро ҳуқуқни бузаётгани ва мамлакат ички ишларига аралашаётганликда айблаган ва унинг бу ишини қоралашни сўраган эди.

Мактубда жумладан, АҚШ президенти ва вице-президенти ўзларининг "абсурд твитларида" Эрон фуқаролари орасига раҳна солувчи намойишларда иштирок этишга даъват қилгани таъкидланади. Дональд Трамп бир неча бор Теҳрон раҳбариятини танқид қилиб чиққан, уларни “шафқатсиз ва коррупциялашган", деб атаган эди. Шу билан бирга АҚШ маъмурияти Эрондаги намойишлар кутилмаганда юз бергани ва ташқаридан аралашув бўлмаганини айтди. АҚШ давлат департаменти Эрон расмийлари томонидан намойишчиларга бўлаётган зўравонликларни танқид қилиб чиқди.

XS
SM
MD
LG