Линклар

18 январ 2018, Тошкент вақти: 15:13

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига Ғуломжон Ибрагимовни ҳоким этиб тайинлади.

Илгари Ўзбекистон бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган Ибрагимов ўтган йилнинг октябрь ойидан бери вилоятда ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.

Бундан олдинги фаолиятида эса Геология, ёнилғи-энергетика, кимё, нефт-кимё ва металлургия соҳалари мажмуаларини бошқариб келган эди.

Тошкент вилоятида сўнгги бир йил ичида учта ҳоким ўзгарди.

2016 йилнинг августида Содиқ Абдллаев ўз лавозимини тарк этган эди.

Ундан кейин келган ҳоким Исломжон Эргашхўжаев "фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдаги муаммолар сабаб" 2016 йил декабрида вазифасидан бўшатилди.

Уни ўрнига ҳоким этиб тайинланган Шукурулло Бобоев 2017 йилнинг октябрь ойида "пахта териш кўрсатгичларини оширганлиги туфайли", лавозимини тарк этганди.

XS
SM
MD
LG