Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:13

Тошкент вилояти прокурори ва милиция бошлиқлари лавозимидан олинди


5 январ куни бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти прокурори ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғини ишдан олиш ҳақида топшириқ берган.

Мирзиёевнинг ушбу топшириғи ортидан вилоят прокурори Улуғбек Суннатов лавозимидан олинган.

Улуғбек Суннатов 2017 йил кузида пахта мавсумида қўшиб ёзишларга йўл қўйилгани ортидан ишдан бўшатилгани айтилмоқда.

Суннатов 2014 йилдан 2017 йил кузига қадар Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари бўлиб ишлаган.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Саидкарим Нишонбоев ҳам ишдан олинди.

Нишонбоев 2016 йилнинг сентябридан 2017 йил мартига қадар Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари бўлган, ўтган йилнинг 5 мартидан Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

XS
SM
MD
LG