Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:38

Мирзиёев: Ҳокимлар энди пахта билан шуғулланмайди!


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти кенгашида 6 январ кунги маърузасида ҳокимларнинг вазифа ва мажбуриятлари ўзгартирилиши ҳақида гапирган.

Президент ўз чиқишида чиқишида “Ҳокимлар пахта билан шуғулланмайди”, деб айтган.

Бу ҳақда Gazeta.uz нашри хабар берди.

Мирзиёев ҳокимлар энди таълим ва маънавият билан машғул бўлади, деб айтган.

Шунингдек, Мирзиёев Тошкент вилоятининг 7 та шаҳридаги муаммолар билан Бош вазир ва Тошкент шаҳар ҳокими шуғулланишини айтган.

"Шаҳарлар уларга бўйсунади. Агар шундаям ўзгариш бўлмаса, вилоятни иккига бўламан. Вилоятдаги шаҳарлар Тошкент шаҳридаги раҳбарларга бўйсунади. Сектор раҳбарлари ҳар куни Бош вазирга ахборот беради. Ҳамма ишнинг тагида халқни рози қилиш туради. Агар раҳбарлар яна вилоят ҳокими атрофида уюшмаса, вилоят иккига бўлинади”, деган Мирзиёевнинг сўзларидан иқтибос келтирди Gazrta.uz нашри.

Ўзбекистонда пахта етиштириш давлат монополияси остидадир.

Йиллардан бери вилоятларда пахта етиштиришга ҳокимлар масъул бўлиб келмоқда.

Ҳар йили пахта мавсуми бошланиши билан аксар бюджет идоралари ёпилиб, ходимлари пахтага жўнатилади.

XS
SM
MD
LG