Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2018, Тошкент вақти: 22:20

АҚШ президенти Доналд Трампнинг сайловолди кампанияси ва президентлигининг илк ойлари ҳақида ҳикоя қилувчи “Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида” деб номланган зиддиятли китобининг муаллифи Майкл Вулфф ўзи ёзган асар Трампнинг Оқ уйдан кетишига олиб келишини назардан соқит қилмаслигини айтган.

Би-Би-Си мухбири билан суҳбатда Вулфф китобини ўқиганлар Трампга президент бўлишга нолойиқ одам ёки “яланғоч қирол”га қарагандай қарашни бошлайди, дея фикр билдирган

Муаллиф президентнинг импичмент қилинишига шаъма қиляптими ёки бошқа муддатга сайланмаслигини назарда тутяптими, бунга аниқлик киритмади.

Китоб жума куни сотувга чиқарилди ва аллақачон бестселлер, яъни бозори чаққон китобга айланди.

Трампнинг ўзи китоб ёлғонга тўлалигини айтди, унинг муаллифини "омадсиз" деб атади.

Трамп китоб муаллифига интервью берган собиқ маслаҳатчиси Стив Бэннони ҳам танқид қилди.

Ушбу китоб АҚШ президенти собиқ маслаҳатчиси Стивен Бэннон ҳотиралари асосида ёзилгани айтилмоқда.

АҚШ президенти Трамп шанба куни твиттер орқали танқидчиларига қарата: “Бир уринишдаёқ президент бўлаолдим, шуни ўзи гениаллик”, дея мурожаат қилди.

XS
SM
MD
LG