Линклар

22 январ 2018, Тошкент вақти: 03:42

Мирзиёев: Тожикистонга темир йўл ва электр линиясини очишга келишдик (ВИДЕО)


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга темир йўл ва электр узатиш линиялари очилиши ҳақида келишувга эришилганини билдирди.

5 январь куни Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгаши сессиясида нутқ сўзлаган президент Бош вазир Абдулла Арипов шу масалада Тожикистонга сафар қилишини маълум қилди.

- Тожикистонга сафарга тайёргарлик қилиб келади Абдулла Нигматович, биз катта-катта шартномаларга қўл қўйиб, темир йўл ҳам очилади Тожикистон билан, электр узатиш линияларини ҳам очишга келишдик... Қўшни билан яхши бўлмаганни, ҳеч ким ҳеч қачон кечирмайди. Биз шу ишни қилаяпмиз. Лекин осон эмас, 20 йиллик музни эритиш, - деди Ўзбекистон президенти.

Шавкат Мирзиёев 5 январь куни Тошкент вилоятига сафар қилиб, ишлаб чиқариш ва саноат объектларида бўлди, тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли билан учрашди.

Сафари сўнггида президент Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашиб, муқаддам Ўзбекистон бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган, ўтган йилнинг октябридан буён вилоятда ҳоким вазифасини бажариб келаётган Ғуломжон Ибрагимовни вилоятга ҳоким этиб тайинлади.

XS
SM
MD
LG