Линклар

18 январ 2018, Тошкент вақти: 15:12

Президент пулини Ўзбекистонга қайтарганларни текширмайман, деб ваъда қилди (ВИДЕО)


5 январь куни Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгаши сессиясида нутқ сўзлаган президент Шавкат Мирзиёев, яна бир карра, хориждаги пулдор ўзбекистонликларни ортга қайтишга чақирди.

Хусусан, хорижда катта миқдордаги маблағ жамғармалари бўлган тадбиркорларга, пулини Ўзбекистонга қайтарган тақдирда, банк ҳисобларини текширмасликни ваъда қилди.

"Ҳамма эшитсин: Ўзбекистонда пулини қўйган биронта одамни текширтирмайман. Олиб келинглар пулларингни, қўйинглар, корхона қилинглар, кластер қилинглар, завод қуринглар, нечи миллион доллар қилсаларинг ҳам. Бўлди у замон тугади, бўлган иш бўлиб бўлди энди, олиб келинглар пулларингни, миллатимизни иш билан таъминлайлик", деди президент Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев 5 январь куни Тошкент вилоятига сафар қилиб, ишлаб чиқариш ва саноат объектларида бўлди, тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли билан учрашди.

Сафари сўнггида президент Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашиб, муқаддам Ўзбекистон бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган, ўтган йилнинг октябридан буён вилоятда ҳоким вазифасини бажариб келаётган Ғуломжон Ибрагимовни вилоятга ҳоким этиб тайинлади.

XS
SM
MD
LG