Линклар

21 январ 2018, Тошкент вақти: 11:24

Эрон парламенти 1 ҳафтадан бери тинчимаган намойишлар бўйича сессия ўтказди


Эрон парламенти 7 январь куни бир ҳафтадан бери тинчимаётган аксилҳукумат намойишлар бўйича махсус сессия ўтказди.

ISNA хабар агентлиги ёпиқ эшиклар ортида ўказилган йиғинда ички ишлар вазири, Эрон разведка хизмати етакчиси ҳамда хавфсизлик кенгачи етакчиси иштирок этганини билдирди.

Сессия давомида, шунингдек, ислоҳот тарафдорларининг қўлга олинган нанойишчиларга юридик кўмак бериш илтимоси ҳам кўриб чиқилгани айтилди.

3 январдан бери тинчимаётган намойишларда 22 киши қурбон бўлди ва 1700 дан ошиқ киши ҳибсга олинди.

Бу Эрон раҳбарияти сўнгги ўн йил ичида дуч келган энг йирик норозилик намойиши экани айтилмоқда.

Ҳукумат норозиликлар ҳақидаги ахборот тарқатилишига барҳам бериш учун ижтимоий тармоқларни тўсиб қўйган. Хабарларга кўра, ҳозирда мамлакатда Telegram, Instagram ҳамда Facebook Messenger хизматлари ишламаяпти.

XS
SM
MD
LG