Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 19:25

Президент Путин православ насронийларини Рождество куни билан табриклади


Россия президенти Владимир Путин православ христианлари ва барча рус миллатига мансуб кишиларни православлар 7 январ куни нишонлайдиган Рождество – Исо Масиҳ таваллуд куни билан табриклади.

Кремль матбуот хизмати, Путин сўзларидан иқтибос келтириб, у «Рождество байрами диндорларга севинч ва умид бахш қилиши»ни таъкидлаганини хабар қилди.

Президент Путин 7 январга ўтар кечаси Санкт-Петербург шаҳридаги авлиёлар Симеон ва Анна номи билан аталувчи черковда Рождество байрамига бағишланган ибодат маросимида иштирок этди.

Ўша пайтда Россия давлат телеканаллари Москва шаҳридаги "Халоскор Исо" черковида бўлиб ўтган ибодат маросимини жонли тарзда кўрсатди.

Рус православ черкови патриархи Кирилл Москвадаги номи зикр этилган черковдаги ибодат маросимига бош-қош бўлди, унда Россия ҳукумати ва парламенти раҳбарлари ҳам қатнашди.

Россиядаги ва бошқа христиан динининг православие йўналишига эътиқод қилувчи кишилар Рождество байрамини Юлиан тақвимига кўра 7 январда нишонлайди. Бу Ғарб мамлакатларидаги Григорий тақвими асосида фаолият юритадиган аксарият христиан черковлари тақвимидан икки ҳафта кейин демакдир.

7 январь Россия, шунингдек, Беларусь, Миср, Эфиопия, Грузия, Қозоғистон, Македония, Черногория, Сербия ва Украинада байрам қилинади. Арманистон православ черкови Рождествони 6 январь куни нишонлади.

XS
SM
MD
LG