Линклар

Шошилинч хабар
23 июн 2018, Тошкент вақти: 09:47

Президент Ҳажга борадиганларга янгича талаблар қўйилишини билдирди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳажга борувчилар учун янгича талаблар ўрнатилишини маълум қилди. Бу ҳақда у Тошкент шаҳар фаоллари билан ўтган учрашув чоғида маълум қилди.

-Ҳажга бориш учун энди рўйхат бўлмайди. Мен 2 минг қўшиб бердим, лекин керак бўлса, минг кишини юбораман. Кимни юбораман? Ким масжидга кириб, Қуръондан 2 сурани ўқиб бериб, шу маҳалла, шу кўчадаги адашганни мен зиммамга оламан, у адашган бўлмайди, менинг ибодатимнинг шукроналиги шу бўлади, деса, биринчи бўлиб, шу одам кетади,-деди президент.

Мирзиёев ўз сўзида Ҳажга борган ўзбекистонликларнинг 50 фоизи Саудияда ибодат эмас, тижорат билан шуғулланишини айтиб, бу ҳолатни шармандалик сифатида баҳолади.

Шавкат Мирзиёев 5 январь куни Тошкент вилоятига сафар қилиб, ишлаб чиқариш ва саноат объектларида бўлди, тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли билан учрашган эди.

Сафари сўнггида президент Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашиб, муқаддам Ўзбекистон бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган, ўтган йилнинг октябридан буён вилоятда ҳоким вазифасини бажариб келаётган Ғуломжон Ибрагимовни вилоятга ҳоким этиб тайинлади.

XS
SM
MD
LG