Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2018, Тошкент вақти: 16:03

Дунёдаги энг биринчи фазогирлардан бири Жон Янг вафот этди


Фазогир Жон Янг ойга икки марта парвоз қилган эди.

Коинотни ўзлаштириш пионерларидан бири бўлган америкалик фазогир Жон Янг АҚШда 87 ёшида вафот этди.

Янг уч авлод фазо кемалари - "Жемини", "Аполлон" ва "Спейс-шаттл"да коинотга учган яккаю-ягона одамдир. Шунингдек, у космосга 6 марта парвоз қилган энг биринчи фазогирдир.

Жон Янг "Аполлон 16" кемасида ой сатҳига чиққан фазогирлардан биридир. У ойга икки марта сафар қилган.

Уни жаҳонда “барча фазогирларнинг фазогири” деб аташар эди. Жон Янг жаҳонда энг узоқ умр кўрган фазогир бўлди, деб билдирилди НАСА расмий баёнотида.

XS
SM
MD
LG