Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 04:24

Литвада СССР Халқ артисти Донатас Банионис КГБ айғоқчиси бўлгани иддао қилинди


СССР Халқ артисти Донатас Банионис.

Литвадаги Геноцид ва қаршилик кўрсатиш маркази келиб чиқиши литвалик бўлган Совет Иттифоқининг машҳур артистларидан бири, СССР Халқ артисти Донатас Банионис ва скрипкачи ҳамда дирижер Саулюс Сондецкис КГБнинг агенти бўлгани тўғрисидаги маълумотларни очиқлади.

Delfi агентлигининг билдиришича, марказ Баниониснинг КГБдаги лақаби Бронос бўлганини ва у АҚШда яшаётган литваликлар ҳақида маълумотлар бериб турганини иддао қилмоқда.

Маълумотда айтилигшича, хорижликлар билан шахсий алоқда бўлган Банионисни КГБ 1970 йилда ёллаган. Марказ иддаосига кўра, КГБ ташаббуси билан Банионис 1970 йилда АҚШга бориб, у ерда яшаётган литваликлар ҳақида маълумотлар йиққан.

Марказ мусиқачи Сондецкисни КГБ 1962 йилда ёллагани, у Салютас лақаби остида гўёки КГБ айғоқчиси сифатида 1982 йилгача ишлаганини ҳам иддао қилган.

Донатас Банионис Совет Иттифоқида суратга олинган 50дан ортиқ фильмларда роль ўйнаган эди. У "Солярис", "Ўлик мавсум", "Автомобилдан сақланинг" каби фильмларда ўйнаган роллари билан танилган. Актёр 2014 йилнинг 4 сентярида 90 ёшида вафот этган.

Саулюс Сондецкис Литва камер оркестрининг асосчиси ва раҳбари бўлган. У 2016 йилнинг 3 февралида 88 ёшида вафот этган эди.

XS
SM
MD
LG