Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 19:48

Иорданияда Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш масаласи муҳокама қилинди


Фаластинликлар Қуддус Исроил пойтахти сифатида тан олинишига қарши намойиш ўтказди, 2017 йил 22 декабрь.

Ўтган ҳафта сўнггида Иордания пойтахти Оммонда араб давлатлари лидерлари Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш масаласи бўйича муҳокама ўтказди.

Хабюарда айтилишича, учрашувда Иордания, Саудия, Миср, Марокаш, Фаластин ҳукумати расмийлари ва Араб Лигаси ташкилоти вакиллари иштирок этган.

Учрашувдан сўнг ўтган матбуот анжуманида Иордания ташқи ишлар вазири Айман ал Сафодий:

-АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти деб сиёсий қарор қабул олгани ортидан биз ҳам жаҳон ҳамжамияти пойтахти Қуддус бўлган Фаластин давлатини 1967 йилнинг 4 июнигача бўлган чегаралар доирасида тан олиши бўйича сиёсий қарор қабул қилишига ҳаракат қиламиз, -деб айтди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 6 декабрда Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олиши халқаро ҳамжамият, жумладан, БМТнинг ҳам норозилигига сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG