Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 19:26

Оқ Уй Москва Мексикадаги президент сайловига таъсир ўтказмоқчи эканини иддао қилди


АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Макмастер.

Оқ Уй расмийлари Кремль Мексикада 2018 йилда ўтадиган президентлик сайловига таъсир кўрсатиш режасини ишлаб чиққанини билдирмоқда. Бу ҳақда 7 январь куни Мексикадаги “Реформа7” газетаси Вашингтондан олинган видеомаълумотга асосланиб хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, видеода 2017 йилнинг 15 декабрида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Макмастер Вашингтондаги Жеймстаун жамғармаси йиғилишда сўзлаган нутқида бу борада гапиргани акс этган.

“Биз бу ҳаиқатан ҳам демократик жамиятни бир-бирига қарама-қарши қўйиш ва ҳамжамиятни зиддиятга киритштириш бўйича мураккаб ҳаракат эканини ҳис қилдик”, деб айтган Макмастер.

У ўз сўзида давом этиб: “Бу воқеа Мексика президенти сайлови пайтида ҳам такрорланади”, деб айтган.

Макмастер Вашингтон Кремль бошқа мамлакатлардаги президентлик сайловиларига таъсир кўрсатиш мақсадида киберҳужумлар ва ёлғон ахборотларни тарқатиш билан шуғулланаётганидан ташвишда эканини ҳам айтди.

XS
SM
MD
LG