Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:11

Бош прокуратура ҳузурида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази очилди


Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, Бош прокуратура ҳузурида очилган Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази Президент Мирзиёевнинг 2017 йил 14 ноябрдаги “Прокуратура органлари ахборот-таҳлил фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан ташкил этилди.

Айтилишича, мазкур марказ замонавий технологиялар ва креатив ёндашувлардан фойдаланган ҳолда ахборот-таҳлилий медиа материалларни тайёрлайди.

Бу ерда аудио ва видеороликлар, телекўрсатув ва радио эшиттиришлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажлар тайёрланиб, эфирга, шунингдек интернет тармоғига узатилади.

Эфирга узатиш ва ёки тарқатиш учун тайёрланган ҳар бир медиа материалнинг долзарблиги, ҳуқуқий жараёнлар ва давр талабига мослиги ҳамда юқори савияда бўлиши талаб этилади.

XS
SM
MD
LG