Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2018, Тошкент вақти: 07:01

Умр давомийлиги бўйича Ўзбекистон минтақада биринчи ўринда экани айтиди


Иллюстратив сурат.

Марказий Осиё давлатлари орасида умр кўриш давомийлиги бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгалламоқда.

Халқаро муносабатлар бўйича Қозоғистон кенгаши раиси Ерлан Карин томонидан тақдим қилинган “2018 йилда Марказий Осиёдаги энг муҳим 10 ҳодиса” деб номланган таҳлилий шарҳда мана шундай маълумот келтирилган.

Kun uz нашрининг таҳлилий шарҳга таянган ҳолда билдиришича, умр кўриш давомийлиги Ўзбекистонда 73,8 йилга, Тожикистонда 73,7 йилга, Қозоғистонда 72,4 йилга, Қирғизистонда 70,9 йилга ва Туркманистонда 70,4 йилга етди.

Шарҳда Марказий Осиё аҳолиси 2017 йилда 70 миллион кишидан ошгани ҳам таъкидланган.

“2017 йил бошида 14 ёшгача болалар сони 20,5 миллион нафарни ташкил қилган, уларнинг улуши минтақадаги 5 давлат аҳолиси умумий сонининг 29 фоизини ташкил қилади”, дейилади шарҳда.

Кенгаш прогнозларига кўра, туғилишнинг амалдаги ўртача суръатлари сақланиб қолса, 2018 йилда Марказий Осиё давлатларининг болалар аҳолиси умумий аҳолининг 30 фоизига етади.

Хабарда айтилишича, 2017 йилда минтақада кекса аҳоли улуши 4,9 фоизгача ошди. Бунда энг юқори кўрсаткич Қозоғистонда – 7,2 фоиз, энг паст кўрсаткич Тожикистонда – 3,2 фоиз бўлган.

XS
SM
MD
LG