Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 23:37

Трамп-Тауэрда чиққан ёнғинда уч киши жароҳатланди


Трамп-Тауэрдаги ёнғинни ўчиришга келган ўт ўчирувчилар.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва оиласининг Нью-Йоркдаги шахсий резиденцияси бўлган Трамп-Тауэр биносида чиққан ёнғин оқибатида уч киши жароҳатланди.

Хабарларга қараганда, 8 январь куни мазкур кўп қаватли биноининг бир бурчагида ёнғин чиққан.Нью-Йорк ёнғин ўчириш хизматининг билдиришича, ёнғинда икки нафар фуқаро ва бир нафар ўт ўчириш хизмати ходими ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатларни олган.

68 қаватли дабдабали Трамп-Тауэр биноси Манхэттендаги 5 авеньюда, Марказий паркдан узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган.

Бинода меҳмонхона ҳамда ижарада турган фирмалар мавжуд. Воқеа пайтида Дональд Трамп Вашингтонда бўлган.

XS
SM
MD
LG