Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2018, Тошкент вақти: 09:45

Молиявий қийинчиликка дуч келган ҳалол солиқ тўловчиларга 2 йиллик таътил берилади


“Ўзбекистонда 2018 йилдан бошлаб вақтинчалик молиявий қийинчиликларга учраган хўжалик юритувчи субъектларга икки йилгача солиқ таътиллари берилади”, деб хабар берди 8 январь куни Sputnik нашри.

Мазкур таътил 2017 йил 30 декабрдаги қонунга асосан 5 та қонунга, жумладан, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани ортидан эълон қилинади.

Бундай таътилга эга бўлиш учун “ҳалол солиқ тўловчи” мақомига эга бўлиш лозим. Сўнгги икки йил давомида солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ бериб келган хўжалик юритувчи субъектлар ҳалол солиқ тўловчилар ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG