Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 15:30

Тошкентдаги туман Кенгашлари сайловининг якуний натижалари эълон қилинди


Тошкент шаҳар туман Кенгашларига сайловда Лидерал демократик партия энг кўп овоз олди.

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига ўтказилган сайловда Лидерал демократик партия 137, ўз-ўзини бошқариш органлари 53, Миллий тикланиш партияси 54, халқ демократик партияси 49 ва Адолат партияси 37 ўринга эга бўлди.

Kun.uz сайтининг билдиришича, сайлов натижалари сайловни ёритиш бўйича ягона матбуот маркази томонидан 8 январда эълон қилинди.

Тошкент шаҳаридаги 11та туманда янгидан ташкил қилинган туман кенгашларига сайлов 24 декабрда ўтказилган. Мазкур Кенгашларнинг ҳар бирига 30 нафардан, жами 330 нафар депутат сайланиши назарда тутилган эди.

Сайловда Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган 1 миллион 560 мингдан зиёд сайловчиларнинг 1,267 мингдан ошиқроғи иштирок этгани билдирилди.

Тошкентда ўтказилган сайловни кузатиб борган маҳаллий нашрлар биринчи марта Ўзбекистонда сайловларда қонунбузарликлар бўлгани тўғрисида хабарларни тарқатган эди.

Сайлов масъуллари Kun.uz нашрига ҳақиқатан ҳам бундай ҳолатлар кузатилгани тасдиқланганини, аммо бу ҳолатлар сайловнинг умумий натижаларига таъсир қилмаганини билдирди.

XS
SM
MD
LG