Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:24

6та олтин қуймасини хорижга олиб чиқмоқчи бўлган икки ўзбекистонлик ушланди


Ўзбек-қирғиз чегарасида 6 дона олтин қуймасини ноқонуний равишда Қирғизистонга олиб ўтишни режалаштирган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматига таянган ҳолда хабар берган vesti.uz нашрига кўра, олтин қуймаларининг умумий қиймати 1,551 млрд. сўмни (180 минг доллар атрофида) ташкил қилади.

Хабарда ёзилишича, Фарғона туманида яшовчи Акбаржон Тўраев олтин ёмбиларини Чимён қишлоғида яшовчи Бобурмирзо Абдусаломовдан олган ва ўз автомобили салонига яширган.

Қўлга олинганлар вақтинчалик тергов изоляторида сақланмоқда. Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари томонидан тергов-суруштирув ишлари бошланган.

XS
SM
MD
LG