Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:18

Қозоғистон собиқ вазири судда босимдан шикоят қилди


Остонада давом этаётган суд Қозоғистон миллий иқтисод собиқ вазири Қуандиқ Бишимбаевни сўроқ қилишда давом этмоқда. Маълумки, у Қизил Ўрда шаҳрида ойна заводи қурилишига ажратилган маблағларни ўзлаштириш ва пора олишда айбланмоқда.

Ўзига қўйилаётган айбларни инкор қилаётган судланувчи Бишимбаев бугун судда баёнот бериб, тергов жараёнида ўзига нисбатан босим ўтказилгани ва ўз ҳуқуқлари бузилганини маълум қилди.

"Ҳибсга олинганимнинг биринчи ойларида адвокатимсиз мени мунтазам равишда тергов департаменти директорининг ўринбосари хонасига таклиф қилиб туришарди", дейди Бишимбаев. "Буни тасдиқловчи далиллар бор", дея ўз сўзларига қўшимча қилди.

Бишимбаевга кўра, терговчилар бир неча бор “бу ишни қилганингиз борасида” тан олишингиз керак”, дея таклиф қилишган.

Кеча судланувчи миллий иқтисодиёт собиқ вазири 37 яшар Бишимбаев мамлакат президенти ва фуқаролардан “ишончни оқламагани учун” кечирим сўраган эди. Шу билан бирга у яна бир бор ўзига қўйилаётган айбларни тан олмаслиги борасида баёнот бериб, ўзи ишга таклиф қилган одамлар “уялтириб қўйганлигини”маълум қилди.

XS
SM
MD
LG