Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 02:31

Россия АҚШ Марказий разведка бошқармаси бошлиғи иддаосини рад этди


АҚШ Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Майк Помпео

8 январь куни Россия расмийлари АҚШ Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Майк Помпеонинг Москва АҚШ Конгресси сайловларига аралашишга уринаётгани ҳамда умуман Кремль АҚШ сайловларига ўнлаб йилдан бери бурнини суқиб келаётгани ҳақидаги иддаосини рад этди.

7 январь куни Помпео CBS телеканалига берган интервьюсида:

- Нафақат россияликлар, балки бошқаларнинг уринишлари ҳам мени хавотирга солади, - деди.

- Бизда ғарб демократиясига путур еткизишни хоҳловчи душманимиз кўп, - дея сўзини давом эттирди расмий.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рибаков «Интерфакс» агентлигига берган интервьюсида Москва 2018 йилнинг ноябрига белгиланган АҚШ сайловларига таъсир ўтказишга уринаётганини рад этди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова эса Помпео айтган гаплар «ёлғон» эканлигини таъкидлади.

АҚШ Конгресси сайловларида президент Дональд Трамп аъзо бўлган республикачилар партияси ҳар икки палатада етакчи ўринни ушлаб қола олиши ёки йўқлиги ҳал бўлади.

XS
SM
MD
LG