Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2018, Тошкент вақти: 16:02

 АҚШ махсус прокурори Трампни сўроқ қилмоқчи


АҚШ Президенти Дональд Трамп.

АҚШ матбуотига кўра, махсус прокурор Роберт Мюллер Оқ Уй расмийларини президент Дональд Трампни сўроқ қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Айни пайтда Мюллер бошчилигидаги тергов гуруҳи 2016 йилги президент сайлови кампаниясига Россиянинг эҳтимолий аралашувини тергов қилмоқда.

АҚШ оммавий ахборот воситалари (ОАВ)нинг 8 январда "мавзудан хабардор кишилар"га иқтибосан маълум қилишича, тергов гуруҳи Трампнинг адвокатлари билан яқинда бўлиб ўтган музокара чоғида тез орада сўроқ учун талабнома юборилиши мумкинлигини айтган. Лекин ҳали тергов қилиш учун на сана белгиланган ва учрашув вақти ҳақида бирор келишувга эришилган.

Оқ Уй расмийлари ушбу музокара Мюллернинг 2016 йилги президент сайловига Россиянинг эҳтимолий аралашуви бўйича тергов ишлари ниҳоясига етаётганини англатишини айтмоқда, деб хабар беради ОАВ.

Собиқ президент Билл Клинтон билан боғлиқ иш тергов қилинганда унинг ўзи энг охирида сўроқ қилинган эди. Трамп ва унинг адвокатлари Россия билан бирор махфий келишув бўлганини қайта-қайта рад этди ва Мюллер бошчилигидаги терговчилар билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга ваъда берди.

6 январь кунги матбуот конференциясида Трампдан уни Мюллер сўроқ қилиши мумкинлиги ҳақида сўралганда, у буни истисно қилмади:

– Ҳеч қандай келишув бўлгани ҳам, жиноят содир этилгани ҳам йўқ. Биз ҳамма ишни очиқ қилганмиз. Биз бу ишни икки йўл билан қилишимиз мумкин эди: ёпиқ тарзда иш юритишимиз мумкин эди, бунинг учун эса кўп йиллар керак бўлар эди, – деди Трамп. – Лекин нотўғри иш қилмаганимиздан кейин, келинглар, ҳамма нарса ҳақида очиқ гапириб, муаммони ҳал этайлик.

Оқ Уй юристи Тай Кобб 8 январь куни тарқатган баёнотда айтилишича, Оқ Уй Трампнинг Мюллер билан суҳбатлари мазмунини ошкор қилмайди, аммо Россия билан боғлиқ терговни "тезроқ тугатиш учун ёрдам бериш мақсадида" ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Трамп ҳеч қандай жиноят содир этмаганини иддао қилаётган бир пайтда, расмийлар Мюллер билан суҳбат президент учун хавфли бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Чунки унинг ўзи вақти-вақти билан "ҳаққоний муболаға" ёки "бегуноҳ бўрттириш"дан фойдаланишини тан олган эди.

Мюллер Трампнинг тўрт нафар собиқ маслаҳатчисига айблов эълон қилди, уларнинг барчаси сўроқ пайтида ёлғон гувоҳлик бергани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, Трамп адвокатлари Мюллернинг терговчилари билан шахсан гаплашиш хавфли эканини инобатга олиб, саволларга жавоблар ёзма равишда берилишини афзал билмоқда.

Аслида ўтган йил май ойида тайинланган Мюллернинг вазифаси Трамп ёрдамчилари Россия билан махфий тил бириктиргани ёки бириктирмаганини аниқлашдан иборат. Аммо ОАВ билдиришича, у Трамп турли йўллар билан терговга халақит берган ёки бермаганини ҳам суриштирмоқда, чунки президент Мюллер махсус прокурор этиб тайинланишидан олдин мазкур ишни тергов қилаётган собиқ ФТБ директори Жеймс Комини лавозимидан четлатган эди.

Қўшма Штатларда одил судловга халақит бериш жиноят ҳисобланади. Коми Трампнинг ўзи ўтказаётган тергов ишига аралашмоқчи бўлганини айтган эди. У четлатилишидан бир неча ой олдин гувоҳлик беришича, Трамп ўзига, миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинн иши юзасидан терговни тугатишга умид қиляпман, деган.

Трамп Флиннинг иши бўйича терговни тўхтатишни илтимос қилганини рад этди. Президент маслаҳатчиларидан бири Флиннга ўтган йил охирида айблов эълон қилинди. Хабар берилишича, Флинн энди терговчилар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Терговчилар яқинда айни пайтда Оқ Уйда ишлаётган ва собиқ маслаҳатчилар, жумладан, аппарат бошлиғи Рейнс Прайбус ва президентнинг куёви Жаред Кушнерни сўроқ қилди.

XS
SM
MD
LG