Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 19:47

Эрон депутати аксилҳумуат намойишлар давомида 3700 га яқин одам қўлга олинганини билдирди.

Олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий эса яна бир бор намойишлар ортида АҚШ ва Британия турганини иддао қилди.

Олий раҳбар Twitterда намойишлар ортида хорижий давлатлар, жумладан, АҚШ ҳамда унинг ҳамкорлари тургани ҳақида ёзди:

- Яна бир бор, [Эрон] халқи АҚШ, Британия ва Эрон Ислом Республикасини хориждан туриб ағдариш истагидагиларга шуни билдирадики, сиз муваффақиятга эришмадингиз, келажакда ҳам муваффақият қозонмайсиз.

Хоманаий яна Исроил ва Форс кўрфази яқинидаги «бой давлат» – Эрон рақиби Саудия Арабистонини ҳам айблади.

АҚШ ва бошқа ҳукуматлар бу иддаолар ассосиз эканлигини таъкидлаб келади.

28 декабрдан бери тинчимаётган намойишларда 22 киши қурбон бўлди. Бу Эрон раҳбарияти сўнгги ўн йил ичида дуч келган энг йирик норозилик намойиши экани айтилмоқда.

Эроннинг иккинчи йирик шаҳри Машҳадда бошланган намойишлар тез орада бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди.

Намойишчилар дастлаб озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар нархининг ошишига норозилик билдирган эди. Аммо намойишлар тез орада ҳукуматга қарши ғазаб ифодасига айланиб кетди.

XS
SM
MD
LG