Линклар

20 январ 2018, Тошкент вақти: 10:08

Бухоро 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти бўлади


Бухоро шаҳридаги тарихий обидалардан бири.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бухорони 2020 йилдаги Ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси расмий сайтининг 6 январда билдиришича, бундай қарор ташкилотга аъзо давлатлар маданият вазирларининг IX Ислом конференцияси доирасида қабул қилитнди.

Ташкилот ҳар йили араб мамлакатлари, Осиё давлатлари ва Африкадаги мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади.

2020 йилда Бухоро билан бир қаторда Миср пойтахти Қоҳира, Мали пойтахти Бамако мана шундай мақомга эга бўлади.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти 2007 йилда Тошкент шаҳрини Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG