Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 15:56

Исроил Сурияда Эрон таъсири кучайишига йўл қўймайди


Исроил Бош вазири Бинямин Нетеняҳу.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетеняҳу 9 январь куни Қуддусда НАТОга аъзо давлатлар элчилари билан учрашувда сўзлаган нутқида Сурия ва Эронга нисбатан сиёсат ўзгармай қолишини маълум қилди.

-Бизнинг Ливандаги “Ҳезболлаҳ” жанггари гуруҳига Сурия ҳудуди орқали қурол етказиб берилишининг олдини олиш бўйича аллақачон шаклланиб бўлган сиёсатимиз бор. Бу сиёсат ўзгаргани йўқ, бу сиёсатни зарурат туғилганда қўллаб турибмиз, -деди Нетеняҳу.

Исроил Бош вазири Эроннинг Суриядаги таъсири ва ҳозирлиги кучайишига ҳам йўл қўйимаслик сиёсати амалда эканини айтди.

Сурия армияси 9 январь куни Исроил Дамашқ яқинидаги “ҳарбий манзилларга” самолётлар ва ер усти ракеталари билан зарба бергани тўғрисида расмий баёнот билан чиққан эди.

Исроил учоқлари Ливандан туриб Дамашқдан 15 километр масофадаги Қутайфа ҳудудидаги ҳарбий постларга ҳужум қилган. Мазкур ҳудудга Эрон Инқилоб посбонлари корпусининг ҳарбийлари жойлаштирилган.

Армия расмийларига кўра, Исроил Голан тепаликларидан туриб ердан-ерга отувчи ракета тизимлари билан ҳужум қилган. Исроилнинг тўрт ракетасидан бири уриб туширилган, аммо қолган учтаси Дамашқ яқинидаги ҳарбий муассасаларга зарар етказган.

XS
SM
MD
LG