Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 22:19

Жанубий ва Шимолий Корея ҳарбий соҳага оид музокараларни жонлантиради


Жанубий ва Шимолий Корея делегацияларининг 2018 йил 9 январда Сеулда ўтган учрашуви.

Шимолий ва Жанубий Корея ҳукуматлари минтақадаги кескинликни юмшатиш мақсадида ҳарбий соҳадаги музокараларни жонлантириш тўғрисида келишиб олди.

Бундай битимга 9 январь куни Сеулда ўтган Жанубий ва Шимолий Корея ҳукуматлари делегацияларининг Олимпиа ўйинларига бағишланган музокаралари чоғида эришилди.

Музокарада Шимолий Кореянинг Жанубий Кореяда 2018 йил февралида ўтадиган Қишки Олимпиада ўйинларида иштрок этиши масаласи муҳокама қилинган эди. Бу сўнгги 2 йилдан бери икки давлат расмийлари ўртасида ўтказилган биринчи учрашув бўлди.

Музокаралардан сўнг эълон қилинган қўшма баёнотда икки Корея расмийлари “барча муаммоларни мулоқот йўли билан ҳал этишга келишиб олганлари”ни билдирдилар. Жумладан, Шимолий Корея вакили Ри Сон Гвон:

-Ядровий масалага келадиган бўлсак, бизнинг стратегик қуролларимиз, хусусан, атом бомбаси, водород бомбаси ва қитъалараро баллистик ракеталаримиз бизнинг биродарларимизга эмас, фақат Қўшма Штатларга қарши қаратилган, - деб айтди.

2017 йилда Шимолий Корея қатор баллистик ракетлар синовларини ўтказгани ортидан мазкур минтақадаги вазият кескинлашган эди.

Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин ўз давлати АҚШнинг Гуам оролларига ҳужум қилиш билан таҳдид этган, бунга жавобан АҚШ Шимолий Кореяни “бутунлай йўқ қилиб юбориш хавфи”дан огоҳлантирган эди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп 2 январь куни Шимолий Корея етакчисининг ўз столида “ядро тугмачаси” борлиги тўғрисидаги баёнотига жавоб қайтара туриб, Ким Чен Инни Қўшма Штатларнинг ядро тугмачаси “каттароқ ва қудратлироқ” эканидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG