Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 15:57

Қирғизистоннинг жанубий вилоятларида 6та мадраса ёпилди


Қирғизистондаги мадрасалардан бирида таълим олаётган толиблар.

Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларида қонун талабларига жавоб бермайди, деб топилган 6 мадраса фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Озодлик радиоси қирғиз хизмати Дин ишлари бўйича давлат комиссиясига таянган ҳолда 9 январда хабар берди.

Хабарда айтилишича, Сузоқ туманидаги “Алтин урпак”, Қизилқия шаҳридаги “Ҳазрати Али”, Новқат туманидаги “Султон Саркор”, Қорасув туманидаги “Имом Аъзам” мадрасаларида таълим сифати ва муаллимларнинг диний билими саёз бўлгани муносабати билан ёпилган.

Мазкур мадрасаларни ёпиш тўғрисидаги қарор Қирғизистон мусулмонлари диний идораси билан маслаҳатлашилган ҳолда қабул қилингани айтилмоқда.

Қирғизистонда бугунги кунда 102та мадраса диний таълим бериш билан шуғулланмоқда. Бу мадрасаларнинг 48таси Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятларида жойлашган.

XS
SM
MD
LG