Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2018, Тошкент вақти: 00:02

Россиялик ўнлаб бизнесменлар Мальта ватандошлигини қабул қилди


Мальта пойтахти Валлета шаҳрида 2018 йил 1 январидаги Янги йил салюти.

Россиялик ўнлаб бизнесменлар сўнгги уч йил ичида иқтисодиётга сармоя ётқизиш шарти билан Мальта ватандошлигини қабул қилди.

Озодлик радиоси рус хизматининг хабар беришича, Мальта ватандошлигини қабул қилганлар орасида "Яндекс" асосчиси ва ҳаммуассиси Аркадий Волож, сармоя ширкати хўжайини Бориц Минц, Россиядаги энг йирик ер эгаларидан бири Игорь Худокоморов, “Альфа-Банк”нинг бош ижрочи директори Алексей Марей ҳам бор.

Мальта ҳукумати расмий сайтида билдирилишича, Россияда танилган бизнесменлардан 730 нафари Европадаги бу орол давлатнинг ватандошлигига эга бўлган.

Европа Иттифоқи томонидан 2013 йилда тасдиқланган “Сармоялар эвазига Мальта ватандошлиги” дастурига асосан, мазкур давлат паспортига эга бўлиш учун 650 минг евро эҳсон қилиш лозим.

Бу пулнинг 70 фоизи Миллий тараққиёт ва ижтимоий сиёсат жамғармасига, 30 фоизи эса давлат бюджетига ўтказилади.

XS
SM
MD
LG