Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2018, Тошкент вақти: 10:35

Мусулмон ҳамкасбини "террорчи" деб атагани учун ишдан бўшатилган ходим Google'ни судга берди


Google шикратининг собиқ ходимлари Жеймс Деймор ва Дэвид Гудман ўз собиқ иш берувчисини одамиларни ирқи ва консерватив сиёсий қарашлари учун камситишда айблаб судга мурожаат қилди.

Собиқ ходимлар, ўз нуқтаи назарларича, уларни ноқонуний тарзда ишдан бўшатган Google ширкатидан товон пули ундириб беришни талаб қилмоқдалар. Жеймс Деймор ва Дэвид Гудман Google консерватив сиёсий нуқтаи назарга эга бўлган оммавий ахборот воситалари ходимларидан иборат “қора рўйхат”ни тузганини ҳам иддао қилмоқда.

Google ширкати собиқ ходимлар судга мурожаат қилганини тасдиқлади ҳамда бу суд жараёнини “муносиб жавоб қайтариш учун” интиқлик билан кутаётганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Дэвид Гудман мусулмон ҳамкасбини ширкатнинг ички сайтида террорчиликда айблаб ҳақорат қилгани учун 2016 йилда ишдан бўшатилган.

Жеймс Деймор эса 2017 йилда IT соҳасида эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқли эканига қарши чиққани, ҳамда аёллар бу соҳада ишлай олмасликларини тарғиб қилувчи манифестни Google ходимлари орасида тарқатгани ортидан лавозимидан озод қилинган.

XS
SM
MD
LG