Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:05

9-13 январь кунлари Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд қатнайди


Қамчиқ довонидан ўтувчи автойўлда қурилган туннель.
Қамчиқ довонидан ўтувчи автойўлда қурилган туннель.

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Қамчиқ довонида ноқулай об-ҳаво кузатилаётгани сабабли Андижонга қўшимча рейсларни амалга оширади. Довонда автомашиналар ҳаракати қийинлашгани темир йўл рейсларига бўлган талабни оширди.

Бу ҳақда компания вакилига таяниб, gazeta.uz хабар қилди.

«Йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш ва улар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида „Ўзбекистон темир йўллари“ 9 январдан 13 январгача „Тошкент-Андижон-Тошкент“ йўналиши бўйича қўшимча рейсларни йўлга қўйди», - деган компания вакили.

"Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизмати маълумотларига кўра, №560 поезди Тошкентдан 21:15 да чиқиб, 3:16 да Андижонга етиб боради. Андижондан 7:15 да йўлга чиққан №559 Тошкентга 13:55 да етиб келади.

XS
SM
MD
LG