Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 04:25

Чет элда яшаётган ватандошларга Ўзбекистонга кириш визасини бериш соддалаштирилиши мумкин


Ўзбекистонда хориждаги ҳамюртлар билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент қарори лойиҳаси 20 июлгача ишлаб чиқилади, дейилади жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида.

Бу ҳақда хабар қилган gazeta.uz сайтига кўра, лойиҳада чет элдаги ватандошларга кириш визалари, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш учун рухсат олиш, меҳнат фаолияти юритишга лицензия олиш тартибларини соддалаштириш кўзда тутилади.

Шунингдек, ҳужжатда хорижда яшаётган юқори малакали Ўзбекистон фуқаролари ва ватандошларнинг давлат бошқаруви, иқтисодиёт, молия, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишлардаги ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишини рағбатлантириш чоралари акс этади.

Бундан ташқари, мамлакат ривожланишининг устувор йўналишларида раҳбар ва мутахассис лавозимларига очиқ танловлар эълон қилиш тартиби белгиланади.

XS
SM
MD
LG