Линклар

22 январ 2018, Тошкент вақти: 03:45

Германия прокурорлари Эрон олими устидан тушган аризани кўриб чиқмоқда


Оятуллоҳ Маҳмуд Ҳошимий-Шаҳрудий.

Германия Федерал прокуратураси келажакда Эрон олий раҳбари этиб тайинланиши мумкин бўлган диний олимга қарши жиноий иш қўзғаш масаласиини кўриб чиқмоқда.

9 январь куни прокуратура матбуот котиби собиқ олмон депутатидан Германияда даволанаётган Оятуллоҳ Маҳмуд Ҳошимий-Шаҳрудий устидан арз келиб тушганини билдирди. «Яшил партия»нинг собиқ депутати Фолькер Бек Шаҳрудийни Эрон Адлия вазири етакчиси ўлароқ ишлаган ўн йил давомида «инсониятга қарши жиноятлар»га қўл уришда айблаган.

Прокуратура котиби иш қўзғаш бўйича қарор чиқарилиши учун қанча вақт талаб қилинишини очиқламади.

Шаҳрудийнинг Ҳанновер шаҳрида даволанаётгани кескин танқидга учради. 8 январь куни Bild кундалик газетаси бош саҳифасида «Эронда ўлим судьяси, Германияда бой бемор» сарлавҳаси билан чоп этилди.

6 январь куни Шаҳрудий даволанаётган шифохона қаршисида 200 га яқин намойишчи тўпланди. Шаҳрудий адлия вазири ўлароқ ишлаган муддат давомида 2000 га яқин одам қатл этилгани айтилади.

XS
SM
MD
LG