Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 15:58

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси бир овоздан Эрондаги аксилҳукумат намойишларни қўллади


ШВЕЦИЯ - Эрондаги норозилик намойишлари иштирокчиларини қўллашга бағишланган акция Стокгольмда ҳам бўлиб ўтди.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси бир овоздан Эрондаги аксилҳукумат намойишларни қўллаб ва расмий Теҳроннинг уларга жавобини қоралаб резолюция қабул қилди.

9 январь куни резолюцияни қўллаб 415, унга қарши 2 депутат овоз берди.

Резолюция, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятини Эронда инсон ҳуқуқлари поймол қилинаётгани учун янги санкциялар жорий қилишга чорлади.

Вакиллар палатаси ташқи ишлар қўмитаси раиси Эд Ройс:

- АҚШ санкциялари золим, беқарорлаштирувчи тузумни мўлжалга олади, Эрон халқини эмас, - деди.

9 январь куни Эрон депутати аксилҳумуат намойишлар давомида 3700 га яқин одам қўлга олинганини билдирди.

Олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хаменеий эса яна бир бор намойишлар ортида АҚШ ва Британия турганини иддао қилди.

9 январь куни Assosciated Press тарқатдан хабарга кўра, Эронда инсон ҳуқуқлари маркази уч нафар қўлга олинган намойишчи ҳалок бўлганини аниқлаган.

XS
SM
MD
LG