Линклар

Шошилинч хабар
24 июн 2018, Тошкент вақти: 04:11

Президент Мудофаа вазирлигида 40 одамни ишдан бўшатди


Президент Шавкат Мирзиёев.

Мудофаа вазирлигининг 40 нафарга яқин хизматчиси ишдан бўшатилди ва 36 ходимнинг лавозими пасайтирилди. Бу ҳақда президент Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг Қуролли Кучларни ислоҳ қилишга бағишланган йиғилишида маълум қилди.

Президентнинг билдиришича, мудофаа вазирининг икки ўринбосари, Қуролли Кучлар академияси раҳбари ва Чирчиқ ҳарбий билим юрти бошлиғи лавозимидан озод қилинган.

“Бу нимадан далолат беради? Бу биринчи навбатда, соҳада ҳарбий кадрлар фаолиятини аниқ баҳолашнинг рейтинг тизими мавжуд эмаслигини, оқибатда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишлари қониқарсиз эканини кўрсатади”, деган президент нутқи давомида Бош штаб бошлиғи ҳамда барча ҳарбий округ қўмондонларини янгитдан тайинлаганини билдирди.

Аввалроқ Озодлик радиоси 10 январь куни ўтказилган мазкур йиғилишда Шавкат Мирзиёев нутқи давомида бундан буён бир йилда камида 4 марта қўққисдан жанговар тайёргарлик текшируви ўтказилишини маълум қилгани ҳақида хабар берганди.

Йиғилишда Қуролли Кучларнинг жанговар ҳолатга шайлиги аввалари 5 кун бўлгани, бугунги кунда эса бунинг учун 3 соат талаб қилиниши билдирилди.

XS
SM
MD
LG