Линклар

20 январ 2018, Тошкент вақти: 00:40

Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт улуши 50 фоизни ташкил этмоқда


Ўзбекистонда яширин иқтисод ҳажми 50 фоизни ташкил қилади. Бу ҳақда Газета уз нашри 11 январь куни иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевга таянган ҳолда хабар берди.

“Экспертлар ҳисоб-китобига қараганда, ялпи ички маҳсулотда яширин иқтисодиёт улуши 50 фоизни ташкил этмоқда. Бу ўз ўрнида иқтисодиётнинг ривожланишига ва бюджетга даромад тушишига ҳалақит бермоқда”, - деб айтган вазир ўринбосари Халқаро пресс-клуб йиғилишида.

Хабарда айтилишича, мазкур муаммони ҳал қилиш йўналишидаги биринчи қадам валюта бозорини либераллаштириш бўлди. Иккинчи босқичда эса солиқ тизими ислоҳ этилади.

Хабарда таъкидланишича, яширин иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши Россияда 39 фоизни, Озарбайжонда 69 фоизни, Туркияда 25 фоизни, Украинада 45,9 фоизни, АҚШда 7,7 фоизни, Японияда 10 фоизни, Хитойда 10,1 фоизни ташкил қилиши халқаро ташкилотлар томонидан аниқланган.

XS
SM
MD
LG