Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 19:24

Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 2018 йилга мўлжалланган бюджети ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизигача бўлган миқдорни ташкил этади. Бу ҳақда Газета уз нашри 11 январь куни Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Исмонжон Мамажоновга таяниб хабар берди.

Расмий бу рақам пул кўринишида неча сўмни ташкил этиши ҳақида аниқ маълумот бермаган. Бироқ нашр 2018 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 290 триллион 600 миллиард сўм бўлиши кутилаётганини билдирган.

Озодлик радиоси аввалроқ Олий Мажлиси Сенати 20 декабрдаги йиғилишда 2018 йилга мўлжалланган давлат бюджетини тасдиқлагани ҳақида хабар берган эди. Хабарда республика бюджетининг даромад қисми ялпи ички маҳсулотнинг 21,4 фоизи ёки 62 триллион 229 миллиард сўм, харажатлар эса 62 триллион170 миллиард сўм миқдорида бўлиши режалаштирилгани билдирилган.

“Сешанба куни Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси тўғрисида"ги қонунни имзолаган эди. Янгиланган доктрина дунё ва минтақадаги вазиятнинг ривожланиш динамикаси, вужудга келувчи хавф-хатарларга тезкор муносабат билдириш зарурлиги, шунингдек қўшинларни замонавий қурол-яроғлар ва ҳарбий техникалар билан қайта таъминлаш, миллий мудофаа-саноат мажмуасини яратишни ўз ичига олади”, дейилади Газета уз хабарида.

XS
SM
MD
LG