Линклар

Шошилинч хабар
20 июн 2018, Тошкент вақти: 20:00

Саудияга ёши 25дан ошган аёллар энди маҳрамсиз бора олади


Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳри манзараси.

Саудия Арабистони ёши 25дан ошган аёлларга маҳрамсиз 30 кунгача саёҳат қилиш учун мамлакатга кириш визаларини бера бошлашини маълум қилди. Мазкур қарор жорий йилнинг 1-чорагидан кучга кириши айтилмоқда.

Саудия Арабистонига бунга қадар аёллар фақат маҳрами билангина бора олар эди. Энди бундай талаб фақат 25 ёшгача бўлган қизлар ва аёллар учун мавжуд бўлади.

Саудия давлат сайёҳлик комиссияси бундай қарор мамлакатга сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида қабул қилинганини билдирди.

Саудия Арабистонида 2017 йилнинг июнида31 ёшли шаҳзода Муҳаммад бин Салмон валиаҳд деб эълон қилинганидан сўнг бир қатор ўзгаришлар бўлгани кузатилади. Жумладан, ўтган йилнинг октябрида аёлларга автомобил бошқариш ва жамоат жойларидаги тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

2017 йил охирларида Саудия Арабистонида 35 йилллик тақиқдан сўнг ёпиб қўйилган кинотеатрларни қайта очишга рухсат берилди.

XS
SM
MD
LG